Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Салихов Шавкат Исмоиловичнинг виртуал қабулхонаси очилди. Энди турли долзарб масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри Академия президентига мурожаат қилиш мумкин, деб хабар беради ЎзА.
Бунда мурожаатни икки усулда — (0 371) 233 59 86 рақамига қўнғироқ қилиб ёки «FA-vq.uz» манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб юбориш мумкин. Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Фанлар академияси, унинг тизимидаги муассаса ва ташкилот раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар учун шахсий қабуллар ташкил этмоқда. Бундан ташқари, мурожаатлар электрон почта манзили орқали ҳам қабул қилинмоқда.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон Фанлар академияси тизимида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаш, муаммоларга ўз вақтида ечим топишда муҳим омил бўлади, деб таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)