Франциянинг «Ницца» жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли клуб машғулотларидан бирида жароҳат олиб, 20 ноябрдан буён майдонга тушмаяпти.
Ҳозирча италиялик футболчи майдонга қайтишга тайёр эмас, аммо жароҳатидан тикланаётган «Супер Марио» ўз уйида тўп билан ишлашни бошлаб юборди.
Маълумот учун, Марио Балотелли Франция чемпионати доирасида 6 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол киритишга муваффақ бўлган. Европа Лигасида унинг ҳисобида 1 та гол бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)