Буюк Британиянинг Моссли шаҳарчасида истиқомат қилувчи 7 ёшли Тео исмли немис овчаркаси ошхона эшигини ғажиб, ўзи ҳосил қилган тешикда тиқилиб қолди. Воқеа ҳақида Meduza ҳикоя қилиб берди.
Уйда ёлғиз қолган Тео тасодифан ўзини ошхонага қамаб қўйди. Ошхонадан чиқишда мушук учун мўлжалланган дарчали қалингили 4,5 сантиметрли эшик ўрнатилган. Кучук дарча ва унинг атрофини жағиб, ҳосил бўлган тешикдан ўтмоқчи бўлганида тиқилиб қолди.
Ит эгаси — Элен исмли аёл уйига қайтганида эшикка тиқилиб қолган Теони кўриб, қўрқиб кетди ва унга дарҳол ёрдам берди.
Эленнинг айтишича, итнинг бўйнида қон излари бор эди, аммо унинг аҳволи яхши. «Эшиклар ўғрилардан ҳимояланган, аммо Теодан эмас», – деди Элен.
Қайд этилишича, ит келтирган зарар 850 фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)