Актриса Ситора Алимжонова Instagram’даги саҳифасида Snapchat мессенжери фильтрлари ёрдамида қайта ишланган суратини эълон қилди.
Суратни фильтр билан қайта ишлаш натижасида актриса ва унинг дугонасига кучукчаларнинг қулоқ-бурни ўрнатилганини кўриш мумкин.
Ситора Алимжонова суратга: «Дарс зерикарли бўлган вақтда», — деб изоҳ қолдирган. Instagram бу сурат Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ)да олинганини билдирган.
«Суғдиёна» газетаси маълумотларига кўра, 1992 йил 1 декабрда таваллуд топган актриса Ситора Алимжонова ЎзДЖТУнинг инглиз филологияси факультетида таҳсил олади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)