ЖЧ—2018 йўлида кураш олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабардор қилди.
Ўйин 23 январь куни Амирликларда бўлиб ўтади. Боиси Самвел Бабаян бошчилик қилаётган жамоа 21—24 январь кунлари БААда ўқув-йиғин машғулоти ўтказади.
Аввалроқ Ўзбекистон термаси 12 февраль куни Арманистонга қарши беллашувда майдонга тушиши маълум қилиниб, у Туркиядаги йиғин доирасида ўтиши айтиб ўтилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашидаги ўзининг навбатдаги ўйинини 23 март куни Сурияга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)