Канаданинг Монреал шаҳрида янги қиш мавсуми ҳисобидан биринчи бор қор ёғди. Унга эса бир қатор ҳайдовчилар тайёр эмаслиги ойдинлашди, деб ёзди «Meduza».
Шаҳардаги чорраҳалардан бирида бир неча автомобиль бир-бирига етиб олди. Улар сирпанчиқ ерда ўзини тўхтата олмади. Тўқнашувда 2 та автобус, пикап, қор тозаловчи машина, полиция автоси иштирок этди.
Видеолар турли ракурслардан олинган бўлса-да, уларнинг ҳаммаси бир вақтда, битта чорраҳада юз берган воқеаларни акс эттиради.
Изоҳ (0)