Франция бош вазири Мануэль Вальс 2017 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда BFM TV хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
У мазкур баёнотни ҳозирги президент Франсуа Олланд иккинчи муддатга номзодини қўйишдан бош тортгандан тўрт кун ўтиб маълум қилди.
«Мен шу ерда, Эрвидаман, бу шаҳарда биз доим очиқдан-очиқ гапирамиз... Ҳа, мен — республика президентлигига номзодман», — деди у.
Аввалроқ Reuters агентлиги Мануэль Валс 5 декабрь куни Франция президенти лавозимига номзодини қўйиш режаси ҳақида маълум қилиши тўғрисида хабар берган эди.
Изоҳ (0)