Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 4 декабрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 282-сайлов участкасида овоз берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)