Рио—2016 Олимпиадасининг бокс турнирида Ўзбекистон делегацияси учун биринчи олтин медални тақдим этган Ҳасанбой Дўстматов сайлов ҳақида ўз фикрини билдирди.
«International Sports Award ‘Golden Mongoose’ маросимига кетишим туфайли, сайловда муддатидан олдинроқ иштирок этиб, ўз овозимни муносиб деб билган номзодимга бергандим».
Бунда Дўстматов Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги сайлов участкасига ташриф буюргани ҳақида айтиб ўтган. Қайд этиш керак, Рио—2016 Олимпиадасидан кейин у олтин медалини Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов кўксига илиб қўйишни ният қилган, бироқ бу нарса унга армон бўлиб қолганини қайд этганди.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўстматовдан ташқари мураббий Равшан Хўжаев ҳам Украинанинг Одесса шаҳрига борган бўлиб, у ҳам «Олтин Мангус» совринига лойиқ кўрилган.
Изоҳ (0)