Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан махсус мактаб-интернатларда паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида спорт мусобақаларини ташкиллаштирмоқда. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жумладан, 1 декабрь куни Тошкент шахридаги 102-махсус мактаб интернатида волейбол, стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100 нафардан ортиқ болалар иштирок этди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)