Жо Сеонг-жин LG’нинг 2017 йил арафасида компания фаолияти суръатини ошириш учун лавозими кўтарилган 58 ходимидан бирига айланди.
LG Electronics Home Appliance & Air Solution (H&A) компанияси раҳбари, шунингдек, уч бошқарувчи директордан бири, компаниянинг барча муҳим қарорларига масъул Жо Сеонг-жин Бош ижрочи директор (CЕО) этиб тайинланди. Шу ондан бошлаб жаноб Жо Сеонг-жин ташкилотнинг барча бўлинмалари, жумладан, H&A, Mobile Communications, Home Entertainment ва Vehicle Components ишига жавобгар бўлади, шунингдек, дунё бўйлаб 120 дан ортиқ маҳсулотни назорат қилади.
60 ёшли жаноб Жо Сеонг-жин 1976 йил Goldstar компаниясида иш бошлаган бўлиб, 1980 йил илк бор LG автоматик кир ювиш машинаси устида иш олиб борган жамоа аъзосига айланди. H&A бўлинмаси президентига айланишдан аввал, 2015 йили у LG кир ювиш машиналари бошқармасига бошчилик қилди. 2007 йилда жаноб Жо Жанубий Корея ҳукумати томонидан янги технологиялар ва мамлакат саноатига қўшган ҳиссаси учун «Бронза минора» ордени билан тақдирланди. Сўнгги йилларда жаноб Жо Сеонг-жин LG’нинг Signature Kitchen Suite ошхонасига ўрнатилган, шунингдек, «Буюмлар интернети» (IoT) ва «Ақлли уй» соҳаларида компаниянинг келажакдаги фаолияти учун асосларни қуришда ишлатилган LG Signature бренди каби янги премиум-класс маиший техника ишлаб чиқаришга ўтишида муҳим роль ўйнади.
LG компаниясининг директорлар кенгаши, шунингдек, айни дамда Россия ва МДҲ мамлакатларида LG Electronics президенти лавозимида ишлаб келаётган жаноб Сонг Дахьюнни (58 ёш) Home Appliance & Air Solutions бўлинмасининг президенти ҳамда Бош ижрочи директор лавозимига кўтарди. LG Electronics компаниясида 33 йилдан бери фаолият юритиб келаётган жаноб Сонг Дахюн H&A маҳсулотларининг асосий линиялари, жумладан, кондиционерлар, музлатгич ва ошхона техника жиҳозларини ишлаб чиқаришдаги бизнес-жараёнларда фаол иштирок этиб келган. 2012 йилдан бошлаб жаноб Сонг Дахюн Россия ва МДҲ давлатларида LG президенти сифатида мазкур ҳудудларда компаниянинг муваффақиятли тижорий юксалиши учун жавобгар бўлган.
Жаноб Жо Сеонг-жин ҳамда жаноб Сонг Дахюннинг лавозими ошгани муносабати билан қолган беш нафар раҳбарлар ижрочи вице-президент лавозимига сайланди, 30 раҳбар катта вице-президент ва 38 ходим янги вице-президентларга айланди. Янги лавозимларга тайинланиш ва янги лавозимдаги мажбуриятларни ўз бўйнига олиш 2016 йил 1 декабрь куни кучга киради. Шунингдек, қолган лавозимлардаги кўтарилиш акционерларнинг умумий йиғилишидан сўнг 2017 йил 1 январь куни кучга киради.
LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида
LG Electronics, Inc (KSE: 066570.KS) жаҳон етакчиси ва истеъмолчилар электроникаси, мобил алоқалар ва маиший техника бозорида инновацион технологиялар ишлаб чиқарувчи саналади. Компанияда 77 минг ходим бутун дунё бўйлаб 125 жойда фаолият юритади. 2015 йилда дунё миқёсида 48,8 миллиард доллар (KRW 56,5) ҳажмидаги савдо ҳажми билан LG тўрт бўлинма — Home Appliance ва Air Solutions, Mobile Communications, Home Entertainment ва Vehicle Components’дан иборат — у, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил қурилмалар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқарувчи жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. LG Electronics Energystar йил ҳамкори 2016-ҳисобланади. LG Electronics компанияси ҳақидаги қўшимча янгиликлар ва маълумотлар олиш учун унинг расмий сайтига ташриф буюринг.Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)