Google компанияси Google Earth лойиҳаси доирасида яратилган Timelapse сервисини янгилади, деб ёзади TJournal. Сайтда фойдаланувчилар сайёрада 1984 йилдан буён содир бўлган ўзгаришларни кўриши мумкин.
Бундан ташқари, Google энг таъсирли таймлапсларнинг бир нечтасини YouTube’га жойлади, уларда шаҳарларнинг ўсиши, музликларнинг эриши, денгизларнинг қуриши ва бошқаларни кузатиш мумкин.
Интерактив хаританинг масштабини ўзгартириб, энг яққол ўзгаришларни ўрганиш мумкин. Сайтда экологлар хавфсираётган 8 та минтақа ажратиб қўйилган, булар — Орол денгизининг қуриши, Аляска музликларининг эриши, Amazon ўрмонларининг аста-секинлик билан йўқолиши ва бошқалар.
Изоҳ (0)