Испания фуқаролик гвардияси Барселона халқаро аэропортида ноқонуний равишда 1 миллион евро олиб ўтмоқчи бўлган икки нафар Хитой фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, хитойликларнинг юки аэропорт фуқаролик гвардияси ходимларининг диққатини тортган. Уни кўздан кечириш чоғида ҳуқуқ-тартибот ходимлари декларацияга киритилмаган нақд пулларни аниқлади. Пуллар ахлат қопларига яширилган эди.
27 ва 28 ёшдаги икки ХХР фуқароси пулларни олиб, Испаниядан Шанхайга учиб кетмоқчи эди.
Хитойликлар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)