Халқаро Футбол Уюшмаси ФИФА 2016 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин бўлган номзодлар номига ойдинлик киритди: Зинедин Зидан, Фернанду Сантуш ҳамда Клаудио Раньери.
Бу борада ҳар уч мутахассис ўзи бошқарган клуб билан катта муваффақиятга эришганини эътироф этиш керак. Биринчилардан бўлиб Клаудио Раньери ҳеч ким кутмаган бир пайтда «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари бошлаб келди. Кейинроқ эса Зидан ва «Реал» Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучди.
2016 йилнинг ёзида Франция Европа Чемпионатига мезбонлик қилганида эса Фернанду Сантуш бошқарадиган Португалия термаси бош совринга эга чиққанди.
Ғолиб 9 январь куни аниқ бўлади.
Изоҳ (0)