Япониянинг Ниигата префектураси маъмурияти 1 декабрь куни H5 — парранда гриппи вируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 230 минг товуқни сўйдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмурият илтимосига кўра сафарбар этилган префектура ходимлари ҳамда Япония мудофаа кучлари хизматчилари 4 декабрь, якшанбага қадар паррандаларни йўқ қилишда иштирок этади.
Хасталик қайд этилган фермадан 3 километр масофада бўлган барча хўжаликлар текширувдан ўтказилади.
Изоҳ (0)