Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика дин арбоблари маст аҳволда машина ҳайдаб, ЙТҲ келтириб чиқарган кишиларнинг дафн маросимларини ўтказмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Агар маст ҳайдовчи ЙТҲда айбдор бўлса, ўзи ҳалок бўлса ва одамни ўлдирса, унинг дафн масалалари билан дин арбоблари шуғулланмайди. Жамият бу инсон қасддан жиноят содир этганини тушуниши лозим», — деди Қодиров.
У, шунингдек, Чеченистон раҳбарияти алкоголь сотиш қоидаларини қаттиқлаштириш ҳуқуқига эга эмаслигини, аммо ичкиликка қарши курашда диндан, урф-одатлардан ва менталитетдан фойдаланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)