Польша жануби-шарқида жойлашган Польковице шаҳридаги Рудна мис конида содир бўлган зилзила қурбонлари сони саккиз нафарга етди. Тўққиз киши қутқарилган бўлиб, улар турли даражада шикастланган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Олдинроқ ҳодиса оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди.
Рудна кони дунёдаги энг катта мис конлардан бири ҳисобланиб, унда 4 400 дан ортиқ одам ишлайди.
KGHM концернига тегишли бўлган кон эгасининг маълумотларига қараганда, силкиниш оқибатида ер ости йўлларида йирик ўпирилишлар юзага келган. Қутқарув ишлари мураккаб шароитга қарамасдан, танаффуссиз давом эттирилган. Барча ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган.
Польша бош вазири Беата Шидло ҳодиса жойига етиб келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)