Япониянинг Окинава ороли Наха шаҳридаги Фукуока Олий суди бўлинмаси АҚШнинг «Футэмма» ҳарбий базаси самолётларининг шовқини туфайли Гинован шаҳрида истиқомат қилувчи 2,2 минг кишига 950 миллион иена (8,3 миллион доллар) миқдорида товон пули тўланиши юзасидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қарорда айтилишича, ҳарбий самолётлар шовқини кундалик ҳаётга салбий таъсир кўрсатади, уйқунинг бузилишига, қўрқув ва ҳадикнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Бундан ташқари, суд АҚШ самолётларининг «Футэмма» авиабазасидан парвоз амалга оширишини тақиқлаш бўйича яна бир ишни кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)