Европа футбол иттифоқи (УЕФА) бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоаси футболчилари кетаётган самолётнинг Колумбияда ҳалокатга учраши муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилди. Бу ҳақла ташкилот матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«УЕФА Колумбияда содир бўлган фожиали авиаҳалокатдан чуқур афсусда. УЕФА ҳалокат оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ‘Шапекоэнсе’ клуби, Бразилия футбол федерацияси ва Жанубий Америка конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)га далда изҳор қилади», – дейилади хабарда.
Россия футбол иттифоқи Колумбияда бразилиялик футболчилар иштирокидаги авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Пеле ва Марадона Колумбиядаги самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди
«Пахтакор» футбол клуби Колумбияда авиаҳалокатга учраган «Шапекоэнсе» жамоаси яқинларига ҳамдардлик билдирди
«Шапекоэнсе» футболчилари 1 декабрь куни Копа Судамерикано – Жанубий Америка минтақаси клублари ўртасидаги Копа Либертадорес турниридан кейин нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган мусобақаси доирасида «Атлетико Насёнал» клубига қарши майдонга тушиши керак бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Колумбиядаги авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 75 кишига етди.
Бразилияда авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)