АҚШнинг Теннесси штатидаги Грейт-Смоки-Маунтинс Миллий ўрмонзор паркида йирик ўрмон ёнғини содир бўлди. Давом этаётган ёнғин оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Теннесси штати губернатори Билл Хасламнинг айтишича, мазкур ёнғин сўнги 100 йил ичида энг йиригига айланди. Офат оқибатида ўнлаб уйлар ёниб кетди, минглаб одамлар штатдан қочишга мажбур бўлди.
Хабарда қайд этилишича, жароҳат олган 14 киши шифохонага ётқизилди, шулардан 3 нафари оғир аҳволда бўлиб турибди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)