Челябинск давлат университети (Россия) олимлари вилоятдан турли йилларда топилган ғилдиракнинг изи ҳамда абзал унсурларига қараб қадимги жанг аравасининг ўз катталигидаги макетини яратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Экспонат Жанубий Урал давлат тарих музейида бўлиб ўтган «Маросим ва технология» кўргазмасида намойиш этилди.
«Кўргазмада Челябинск вилоятидаги қазишма ишлари материаллари асосида қайта тикланган жанг араваси макети тақдим этилди. Бир неча ўн йиллик археологик ишларнинг катта тажрибаси умумлаштирилди. Топилмалар унча кўп эмас эди: ғилдирак изи, от абзали унсурлари, аммо комплекс илмий методларни қўллаш йўли билан табиий катталикдаги макетни ярата олдик», — деди ЧелДУ тажрибавий лаборатория мудири Владислав Савин.
Савин Жанубий Уралда илк жанг аравалари пайдо бўлганини алоҳида қайд қилиб ўтди. Аммо бу аравалардан дастлаб аскарлар эмас, чўпонлар фойдаланган.
«У икки от ва бир кишига мўлжалланган», — қўшимча қилди мутахассис.
Изоҳ (0)