Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги барча дарёларни каналлар ёрдамига бирлаштириб, қурғоқчилик ва тошқинлар вақтида сувни бир жойга жамлайдиган ягона сув тармоғини барпо этмоқчи. Бу ҳақда New Scientist’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Ҳиндистон шимолидаги 14 та ҳамда мамлакатнинг ғарбий, жанубий ва марказий қисмидаги 16 та дарёни бирлаштирадиган 30 та канал қазиш режалаштирилмоқда. Ҳосил бўладиган дарё Мисрдаги Нил дарёсидан (6 952 метр) қарийб икки баробар узун бўлиб, 12,5 минг километрни ташкил қилади.
Бундай дарё қурғоқчилик ва тошқинларга қарши курашиш имконини беради. Бундан ташқари, умумий қуввати 34 минг мегаватт бўлган гидроэлектростанция (ГЭС) қуриш кўзда тутилган.
Эколог ва геологлар, ўз навбатида, сув тизимини сунъий ўзгартириш қатор офатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Минглаб гектардаги ўрмонлар хавф остида қолади, дарё қирғоқлари эса катта эҳтимол билан емирилиб кетади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)