Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе 29 ноябрь, сешанба куни ўз атрофидаги коррупция можароси борасида халққа мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Мовий уй (мамлакат президенти қароргоҳи) вакилига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Шу билан бирга, ўз нутқида Пак Кин Хе можаро туфайли истеъфога чиқиш режалари ҳақида эълон қилмоқчи эмас.

Жанубий Корея прокуратураси 20 ноябрь куни Пак Кин Хенинг яқин дугонаси — Чхве Сун Силнинг иши бўйича текширувларнинг оралиқ натижаларини тарқатди, Чхве Сун Силь, шунингдек, президент маъмуриятининг икки нафар собиқ ходими порахўрлик, товламачилик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланди. Улар 50 дан ортиқ Жанубий Корея компанияларини Чхве Сун Силь қўли остидаги иккита фондга ўнлаб миллион доллар кўчириб ўтказишга мажбурлагани тахмин қилинмоқда. Терговчилар фикрича, Пак Кин Хе дугонасининг ушбу ишларидан хабардор бўлган ва ўзи ҳам унда иштирок этган бўлиши мумкин.

Жанубий Корея етакчисининг маъмурияти прокуратура айбловларини асоссиз ва далилсиз деб атади. Мамлакат конституциясига кўра, амалдаги президент жиноий таъқиб қилина олмайди (бу фақат ватанга хиёнат ҳақидаги модда бўйича бўлиши мумкин).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин