БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳамда Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши Буюк Британия ҳукуматини Мисрнинг Шарм аш-Шайх курортига қироллик авиакомпаниялари парвозларини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда, ташкилотлар тарқатган баёнотга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Саёҳат ва туризм Миср иқтисодиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга», — дейилади мурожаатда.
Ташкилотларнинг фикрича, Миср ҳукумати хавфсизликни таъминлаш йўлида етарли даражада чора-тадбирлар кўрди ва эндиликда мазкур тақиқни сақлаб қолишдан фойда йўқ.
Синай ярим оролида Россияга қарашли лайнер ҳалокатга учраганидан сўнг Буюк Британиянинг кўпчилик авиакомпаниялари Шарм аш-Шайхга парвозларни ноаниқ муддатга тўхтатиб қўйган эди.
Изоҳ (0)