Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 28 ноябрь куни Ростов вилоят судидан туриб (Россия) видеоконференцалоқа режимидаги сўроқда иштирок эта бошлади. Януковичга биринчи бўлиб ҳимоя савол бера бошлайди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ростов-Дондаги суд залида, Януковичдан ташқари, Украина ИИВ ички қўшинларининг собиқ қўмондони Станислав Шуляк ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Киев шаҳрининг Святошинский тумани суди Януковични «Майдон иши» бўйича гувоҳ сифатида видеосўроқ қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.
Изоҳ (0)