Москва четидаги Химки шаҳрида кир ювиш машинасининг ўт олиб кетиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида бола ҳам бор, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Айтилишича, ҳозирча аниқланмаган сабабга кўра кир ювиш машинаси ёна бошлаган. Бундан бехабар қолган жуфтлик, шунингдек, уларнинг фарзанди тутундан бўғилиб қолган.
Изоҳ (0)