АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳозирги маъмуриятнинг кетишидан аввал Россия Федерацияси билан Сурия бўйича, жумладан, Алеппо масаласида келишувга эришиш учун дипломатик ҳаракатларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Нашрнинг баҳо беришича, Керри Алеппони қамал қилишни тўхтатиш бўйича Россия билан битимга эришиш учун ақлга сиғмайдиган даражада ҳаракат қилмоқда.
Нашрнинг фикрича, давлат котибини нафақат Суриянинг мазкур шаҳридаги гуманитар инқироз кўламлари, балки АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп лавозимини эгаллагандан сўнг Москва билан бошқача келишувга келиши мумкинлиги ва бу АҚШни диктатор Башар Асад томонига ўтишига олиб келиши мумкинлигидан ташвишланмоқда.
Керрининг Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан ҳафтасига икки марта телефон орқали музокараларни олиб бораётганлиги унинг муҳокамани давом эттираётганлигидан гувоҳлик беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)