Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида содир этилган теракт иштирокчиларидан етти нафари ихтисослаштирилган туманлараро суд томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Булар терактнинг бевосита иштирокчилари бўлмиш Бақит Қуанишбаев, Асхат Иманғалиев, Ануар Садихов, Жанабай Қуанишбаев, Алибек Ақпанбетов, Арсен Танатаров ва Асхат Рахметовлардир.
Яна икки киши — Айдос Жубанов ва Азамат Абдрахманов 25 ва 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни номаълум шахслар Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида жойлашган бир қанча қурол дўконларини талон қилди, шундан сўнг улар полиция билан тўқнаш келган эди. Бу воқеа теракт деб баҳоланди.
Изоҳ (0)