2016 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клуби ғолиб чиқди. Финалда БААнинг «Ал-Айн» клуби билан тўқнаш келган кореяликлар ҳар икки ўйин натижасига кўра устунлик қилди.
Томонларнинг Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Амирликларда бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қизиқ томони, ўйиндаги ҳар икки гол кореялик футболчилар томонидан киритилди. Маълумот учун, «Ал-Айн» осиёлик легионер лимитини айнан кореялик футболчи ҳисобига тўлдирган.
«Чонбук Моторс» 2006 йилги мавсумда ҳам бош совринни қўлга киритганди. «Ал-Айн»га эса турнир финалида уч бор тўп суриш насиб қилган бўлиб, шуларнинг фақатгина 1 тасида бош соврин Амирлик клубига насиб қилган.
Эндиликда Осиё Чемпионлар Лигасида икки мартадан зафар қучган жамоалар сони 3 тани ташкил қилади: «Ал-Иттиҳод» (Саудия), «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой), «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея).
Осиё Чемпионлар Лигаси Финал 26 ноябрь, шанба
«Ал-Айн» (БАА) — «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея) 1:1
Голлар: Хан Гё Вун, 30 (0:1). Ли Мёнг Жу, 34 (1:1).Дастлабки ўйин: 1:2
Изоҳ (0)