Ироқ ҳарбийлари Мосулдан жануби-шарқдаги шаҳарнинг чекка қисмида ИШИД террорчилик ташкилотининг етакчиларидан бири Абу Анас аш-Шишанийнинг ўлдирилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Iraq Akhbar портали маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Абу Анас аш-Шишаний 26 ноябрь, шанба куни берилган авиазарба оқибатида йўқ қилинганлиги таъкидланмоқда. У билан бирга ИШИДнинг яна уч нафар жангариси йўқ қилинган.
Ироқнинг Мосулни террорчилардан озод қилиш бўйича операцияси 17 октябрь куни бошланган эди. Кейинроқ уларга шиаларнинг ҳарбийлашган гуруҳлари ва Туркия ҳам қўшилди. 1 ноябрь куни Ироқ армияси Мосулдаги Alkaramh давлат телеканали маҳаллий бўлимини қўлга олганлиги маълум бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)