Дональд Трамп бир ярим аср ичида уй ҳайвонига эга бўлмаган биринчи президент бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри ташвишланмоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Нашр мамлакатни 1945–53 йилларда бошқарган Гарри Трумэннинг «Вашингтонда дўст орттирмоқчи бўлсанг, уй ҳайвони боқиб ол», деган сўзларини келтириб ўтади.
Уй ҳайвонига эга бўлмаган охирги президент мамлакатни XIX асрнинг ўрталарида бошқарган Эндрю Жексон эди. Қолган давлат раҳбарларининг барчаси Оқ Уйда турли ҳайвонлар, мушук ва ит, ҳатто айиқ, йўлбарс ва пакана бегемот ҳам сақлаган. Авраам Линкольннинг севимли чўчқаси ва Жек лақабли ўрдаги, Теодор Рузвельтнинг эса Иосия лақабли бўрсиғи бўлган.
Уй ҳайвонлари президентнинг имижини юмшатишга ёрдам беради ва кўпинча фотосессияларда бирга суратга тушади.
Daily Mail Трампнинг уй ҳайвонига эга бўлмаслиги унинг рейтингига салбий таъсир қилиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)