24 ноябрь куни Ироқнинг Ҳилла шаҳрида амалга оширилган портлаш оқибатида 125 киши ҳалок бўлди, 95 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бобил вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Ҳилладан шарқроқдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида худкуш юк машинасини портлатиб юборди. Илгарироқ қурбонлар сони 21 кишини ташкил этгани маълум қилинган эди.
Қурбонларнинг бир қисми ироқликлар бўлса, бир қисми Карбало зиёратидан қайтаётган эронликлар эди. У ерда эронликлар Ашуро кунининг чилласида ўтказиладиган Арбаин маросимларида иштирок этаётган эди. Турли манбаларга кўра, 40 нафардан 60 нафаргача эронлик зиёратчилар ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)