Англиянинг «Лестер» жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиққани учун клуб футболчиларининг ҳар бирига бонус сифатида 100 минг фунт берилади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида «Лестер» Бельгиянинг «Брюгге» клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, «G» гуруҳида 13 очко тўплаган ҳолда 1-ўрин билан нимчорак финалга чиқди.
«Лестер» ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олгани учун УЕФАдан 4,6 миллион фунт олади. Бундан ташқари гуруҳдаги ҳар бир ғалаба учун «тулкилар»га 1,3 миллиондан, дуранг учун 420 минг фунтдан тўланади.
«Лестер» футболчиларига мукофот пулининг тўртдан бири – қарийб 2,5 миллион фунти ажратилади. Мукофот пули ЕЧЛ қайдномасига киритилган 24 футболчи ўртасида бўлинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)