Португалиялик ҳимоячиси Пепе «Реал» билан 2 йиллик янги шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда, Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, «Реал»да қолиш учун 33 ёшли футболчи Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Сити» клубларидан келиб тушган таклифларни рад этди.
Пепе 2007 йилдан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали ҳимоячи «Қироллик клуби»нинг 8 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)