Европа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан кейин «Бавария»нинг гуруҳда пешқадам бўла олмаслиги ойдинлашди. «Ростов» меҳмони бўлган Карло Анчелотти жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Қайд этиш керак, Мюнхен клуби Бундеслиганинг сўнгги турида «Боруссия Дортмунд»га ҳам имкониятни бой берганди.
Мазкур очко йўқотиш «Бавария»нинг плей-оффга йўл олиши учун ҳалал бермаган бўлса-да, 1-ўринни қўлга киритиш имкониятидан тамоман маҳрум қилди.
Боиси Мадриднинг «Атлетико» клуби кетма-кет 5 та ўйинда ғолиб чиқиб, гуруҳ етакчиси эканини исботлади. Ортда қолган 5 та ўйинда Диего Симеоне жамоаси дарвозасига фақатгина эронлик Сардор Азмун йўл топа олди, холос.
Сўнгги турни Азмун ва жамоадошлари «ПСВ» майдонида ўтказади. Томонларнинг Ростовдаги ўйини 2:2 ҳисобида якунлаганди. Сафардаги дуранг натижа ҳам Қурбон Бердиев фаолият олиб бораётган жамоа учун Европа Лигаси эшикларини очиб беради.
Европа Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи. 5-тур 23 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)