Испаниянинг «Барселона» жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида «Селтик» клуби меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Каталонияликлар шу тариқа еврокубокларда сафар ўйинларида 100 та ғалабага эришган биринчи клубга айланди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Мазкур учрашувда дубл қайд этган Лионель Месси клуб миқёсидаги халқаро турнирларда 100 та гол киритган биринчи футболчига айланди.
Бундан ташқари, «Барселона» клубининг Twitter’даги саҳифасида қайд этилишича, аргентиналик футболчининг «Селтик» дарвозасига киритган биринчи голи клубнинг Луис Энрике бош мураббийлиги остидаги 400-голи бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)