Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ бош котиби лавозимига тайинланган Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Оқ ўрда матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари БМТ бош котиби лавозимига тайинланганлиги муносабати билан Гутерришни табриклаган. Учрашув давомида томонлар Қозоғистон ва ташкилот ўртасидаги самарали ҳамкорликка ишонч билдирди.
Қозоғистон президенти Гутерриш ҳозирги пайтда дунёда юзага келган ўта мураккаб геосиёсий шароитларда ишлашига тўғри келишини таъкидлади.
«Бош котиб лавозимидаги мураккаб фаолиятингизда Қозоғистоннинг қўллаб-қувватлашига тўлиқ ишонишингиз мумкин», — деди Назарбоев.
Ўз навбатида, Гутерриш қочоқлар иши бўйича БМТ олий комиссари лавозимидаги фаолиятига илиқ муносабати учун Нурсултон Назарбоевга миннатдорлик билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)