Яқинда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг навбатдаги контрабандаси фош қилинди, деб ёзади Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Т.Тўхтаев (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) пайпоғи ичига яширган марихуанна наркотик моддасини бошқа шахсга сотаётган пайтда фош қилинди.
Вилоятдаги умумтаълим мактабларидан бирида ёш авлодга таълим берувчи педагог Т.Тўхтаев жиноий қилшмишларини яшириш мақсадида ўз ҳовлисида ўстириб, сўнгра қуритилган 2 туп наша гиёҳларини мактаб хоналаридан биридаги ленолиум остига яширган.
Жиноятни илдизи билан бартараф этиш мақсадида Т.Тўхтаев ва «харидор»нинг кўрсатмалари асосида яна бир фуқаро К.Кетмоновнинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Ушбу хонадон эгаси бегона кўзлардан пана қилиш мақсадида наркотик моддаларни оғилхонага илиб қўйилган аёллар сумкасига, томдаги эски чойнак ичига, меҳмонхона жавонидаги банкага, ғаладондаги гугурт қутиларга яшириб чиққан экан.
Мазкур тезкор тадбир давомида ушбу шахслардан жами 1 килограммдан ортиқ наркотик моддалар далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва суд томонидан айбдорларга нисбатан жазолар тайинланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)