Россия пойтахти Москва шаҳрида қутурган мушук етти киши, шу жумладан, ёш болани тишлади. Бу ҳақда, «360 Подмосковье»га таяниб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий ветеренария участкаси мудираси Анна Авилованинг айтишича, жонзот ёз давомида ўз эгалари билан дала ҳовлида бўлган. «Мушук қутуришга қарши эмланмаган», – дея қўшимча қилди у.
Мушук эгаларининг маълум қилишича, улар дала ҳовлидан қайтганидан кейин жонзот ўзини суст ҳис қила бошлади ва овқат емай қўйди.
Уй ҳайвонини даволашга уринишганида у тажовузкорлик қила бошлади. Кейинроқ мушук қутуриш касалига чалинганлиги аниқланди. Ветеринарлар жонзонинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)