Эрон парламенти наркотик сотувчиларига нисбатан ўлим жазосини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Эрон телевидениесига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қонун ташаббускорлари ўлим жазосини 30 йилгача бўлган қамоқ жазоси билан алмаштиришни таклиф этмоқда. Максимал жазо гуруҳ таркибида ҳаракат қилган, шунингдек, қўлга олинганида ёнидан совуқ ёки ўқотар қурол топилган одамларга нисбатан белгиланади.
Эронда гиёҳванд моддалар савдосида айбланганлар ўлим жазосига тортиб келинади. Ушбу меъёрни бекор қилиш бўйича кампания бошланганидан сўнг қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Эроннинг либерал матбуоти мамлакат қонунчилигининг қаттиққўллиги наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши статистикасига ижобий таъсир ўтказмаётганини таъкидлаб келмоқда.
Эронда ҳар йили мингга яқин қатл ижро этилади.
Изоҳ (0)