Бельгия пойтахти Брюссель марказида ўтадиган анъанавий Рождество ярмаркаси террорчиларнинг нишонига айланиши мумкин. Бу ҳақда Le Derniere Heure газетасининг электрон версияси ёзди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, «Қиш қувончлари» ярмаркаси теракт хавфи олдида турибди. Ушбу ярмаркага ҳар йили 1,5 миллион киши ташриф буюради. Газета ўз манбаларини ошкор этмаяпти, шунингдек, бу борада расмий шахсларнинг фикрлари номаълум.
Газетада таъкидланишича, теракт хавфи ҳақидаги гап-сўзларнинг пайдо бўлиши АҚШ Давлат департаменти фуқароларини Европада терактлар хавфидан огоҳлантиришига тўғри келди. Давлат департаменти хабарида таъкидланишича, нафақат маълум гуруҳлар, балки экстремистларга хайрихоҳлар ҳам хатар туғдириши мумкин.
Изоҳ (0)