Голливуд юлдузи Анжелина Жоли қарийб 10 йил муқаддам асраб олган вьетнамлик бола Пакс Тхиеннинг оиласи уни олиб кетишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Боланинг ўз бобоси Фан Чиен бу ҳақда журналистларга маълум қилди.
«Биз Пакс Тхиеннинг тақдирини кузатиб бормоқдамиз, лекин ҳеч қачон уни бизга қайтаришни талаб қилиш ҳақида ўйламаганмиз», — деди Фан Чиен.
Унинг сўзларига қараганда, оила аъзолари боланинг ҳаёти яхши кечишини истайди.
Ғарб матбуоти эри Брэд Питт билан ажрашиши кутилаётган Анжелина Жоли вьетнамлик болакайнинг оиласи билан ҳам унга васийлик қилиш ҳуқуқи учун судлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди. Аммо Фан Чиен бу хабарларнинг ёлғон эканлигини маълум қилди.
2007 йилда Жоли вьетнамлик болакайни асраб олганида у 3 ёшда эди.
Изоҳ (0)