Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Швецияда 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Швециялик 35 ёшли футболчи мазкур мукофотни қаторасига 10-марта қўлга киритмоқда.
Биринчи марта Златан 2005 йили Швециянинг энг яхши футболчиси бўлганди. Бир йил ўтиб, ушбу соврин ўша пайтда «Арсенал» сафида тўп сурган Фредрик Юнгбергга насиб қилганди. Шундан кейин Ибраҳимович ўз юртида тинимсиз равишда энг яхши бўлиб келмоқда.
«Фантастик ҳиссиётлар. Кўпчилик нега айнан у деб ўйлайди. Аммо термадаги 15 йиллик, клублардаги 20 йиллик фаолиятдан кейин ушбу мукофот муносиб кўринмоқда», – деди Ибраҳимович.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)