Туркия суди февраль ойида Анқарада содир этилган теракт билан боғлиқ тафтишлар доирасида Сурия курдларининг Демократик иттифоқ партияси ҳамраиси Солиҳ Муслимни ҳибсга олиш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Суд жами 48 кишини ҳибсга олиш қарорини чиқарди. Улар орасида Курдистон ишчи партияси етакчилари бор.
Февраль ойида Анқарада рўй берган теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)