22 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Швецияда Златан Ибраҳимовичнинг ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал Швеция терма жамоасига тегишли Friends Arena яқинида ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
2. БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида тўртта метеостанция ўрнатилади. Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад ахборот технологияларини қўллаш, деҳқончилик жараёнларини автоматлаштириш, хўжалик бошқаруви ва режалаштиришини мақбуллаштириш орқали қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишдан иборат.
3. Чемпионлик пойгасида мағлуб бўлган «Бунёдкор» рақиби «Локомотив»ни «чемпионлик девори» билан қарши олади. Мазкур икки клуб чемпионлик учун 29-турга қадар рақобат олиб борди ва унда «Бунёдкор» имкониятни бой берди.
4. Молия вазири Рустам Азимовнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ерда тегишли электрон форма орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинади.
5. Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди. Асакадаги автозаводда МДҲ мамлакатлари бозори учун мўлжалланган Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)