15–20 ноябрь кунлари Хитойнинг Фучжоу шаҳрида (Фуцзянь провинцияси) ушу-таолу спорт тури бўйича биринчи Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда, Ўзбекистон ушу федерациясига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Турнирда таолунинг ҳар бир йўналишидаги саккиз энг яхши спортчи иштирок этди. Улар Жакартада (Индонезия) 2015 йили бўлиб ўтган катталар ўртасидаги ушу бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритган эди. Жаҳон чемпионатида 120 мамлакат вакиллари қатнашган эди.
Ўзбекистон вакиллари Мақсудбек Баҳодиров ва Нодир Ҳасанов «дуйлянь» жуфтлик баҳсларида 9,51 баллни қўлга киритиб, Жаҳон кубоги бронза медалига эга бўлди. Хитой (9,71 балл) биринчи, Украина (9,52 балл) иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)