Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль соч эктириш муолажасини бошдан ўтказди. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 30 ёшли спортчи бошининг орқа қисмига қарийб 4 500 дона соч эктирди. 9 соат давом этган муолажа учун теннисчи 9 минг евро тўлади.
Надаль соч эктирган биринчи спортчи эмас. 2012 йилда «Манчестер Юнайтед»нинг англиялик ҳужумчиси Уэйн Руни ҳам соч эктириш бўйича шифокорга мурожаат қилган.
Маълумот учун, Рафаэль Надаль Пекин–2008 Олимпия ўйинларининг яккалик баҳслари, Рио–2016 нинг жуфтлик баҳслари чемпиони саналади. Фаолияти давомида испаниялик теннисчи 14 марта «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар ғолиби бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)