Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 30-тури Тошкент дербиси билан ўз якунига етади ва унда «Бунёдкор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилади.
Мазкур икки клуб чемпионлик учун 29-турга қадар рақобат олиб борди ва унда «Бунёдкор» имкониятни бой берди. Шу боисдан ҳам 30-турда «қалдирғочлар» мамлакат чемпионини «чемпионлик девори» билан кутиб олади, деб ёзди «Championat.asia».
Нашр бундан етти йил муқаддам шунинг акси бўлганини тасдиқловчи фотосуратни тақдим этди. 2009 йилнинг 27-турида «Локомотив» футболчилари муддатидан аввал чемпион бўлган «Бунёдкор»ни мана шу тақлид кутиб олганди. Қизиқ томони, айни вақтда «темирйўлчилар» сафида ҳаракат қилаётган Игнатий Нестеров, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров каби футболчилар «девор» орасидан ўтган, Кахи Махарадзе эса уларга қарсак чалиб турган. 23 ноябрь куни бу футболчиларнинг барчасига қарсак чалинади.
Изоҳ (0)