Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) антидопинг кодексини қўпол тарзда бузган мамлакатларни халқаро турнирларни ўтказишдан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга бўлмоқчи, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда таъкиланишича, ушбу таклиф WADA таъсисчиларининг кенгашида илгари сурилди.
Мазкур таклифни Халқаро олимпия қўмитасидан WADA таъсисчилар аъзоси Адам Пенгилли ҳамда WADA спортчилар комиссияси бошлиғи Бекки Скотт қўллаб-қувватлади.
«Айни дамда WADA агентликнинг кодексига мос келмайдиган мамлакат антидопинг ташкилотларига таъсир ўтказа олмайди, аммо энди вазият ўзгаради», – деди ташкилот қўмитасининг собиқ бошлиғи Рене Бушар.
Муаллифларнинг таклифига кўра, антидопинг кодексини қўпол тарзда бузган мамлакатлар Олимпия ўйинлари ёки жаҳон чемпионаларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)