Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штати Канпур шаҳрида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержига мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Давлатимиз раҳбари чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради», — дейилади хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 142 кишига етди.
Изоҳ (0)